Фарғона шаҳрида эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирди. 22 ёшли ҳайдовчи буюртмачининг манзилига келганида телефони ўчиб қолган ва у билан боғланолмаган. Машинага етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланди.
Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.
Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.
Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.
Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Бешариқ туманида тўрт эркак оилали, икки фарзанди бор аёлни зўрлагани айтилган видео тармоқларда тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат тўрт ой олдин содир бўлганини маълум қилди. Гумонланувчилар ушланган.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.
Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди
Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.
Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, тан жароҳати олди. «У Бағдод туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи яхшиланяпти», дейилади вилоят ИИБ хабарида. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар текширув кетмоқда.
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида ўтказилган касбий имтиҳонларда 356 нафар абитуриент тўплаган балларга сохта ёзувлар киритилиб, уларнинг 322 нафарига балл қўшиб берилгани, 34 нафарининг баллари эса камайтирилгани аниқланди. Натижада юқори балл тўплаган 145 нафар абитуриент ўқишга кира олмаган.
Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг