Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўрганиш натижаларини маълум қилди.

Аниқланишича, 1 февраль куни Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмаҳрам автомобиль йўлининг 25-километрида ерости сизот сувларининг йўл қопламаси остига тўпланган. Оқибатда ўпирилиш содир бўлган.

Ҳолат шу куннинг ўзида керакли куч-воситалар ёрдамида бартараф этилиб, автомобиллар қатнови тикланган. Йўлдаги носозлик туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia транспорт воситаси ҳайдовчиси дастлабки маълумотга кўра, енгил тан жароҳати олган, — дейилади ахборотда.

ер ўпирилиши, бешариқ тумани, фарғона

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.