Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Фарғона шаҳридаги Янги аср кўчасида жойлашган массажхонада яшаб, шу ерда ишлаган аёл оилавий шароити ёмон экани учун қизини сотиб, Учкўприк туманидаги кўп қаватли уйдан квартира сотиб олмоқчи бўлганини билдирди.

ИИВ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари онани Учкўприк тумани Катта кенагас қишлоғида маҳаллий фуқародан пул олаётган вақтида қўлга олди.

Ҳибсга олинган аёл қилмишидан пушаймон эканини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.