2 июнь куни соат 10:10 атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Италия фуқароси А.У. ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди. Таҳририят сўровига кўра, Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотни тасдиқлади.

ЙТҲ Олтиариқ тумани «Азимобод» маҳалласидан ўтувчи 4П-148А Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси — Бағдод вилоятида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.А. велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли чет эллик аёлни уриб юборган.

италия, йтҳ, фарғона

Оқибатда у турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят ички ишлар бошқармаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.