«фарғона» тегли мақолалар


Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ туманига ҳоким бўлди
26 феврал 2022, 17:05

Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ туманига ҳоким бўлди

Фарғона вилоятининг Риштон тумани прокурори Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда февраль бошида Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлган Холмирза Ниёзовнинг ўрнини эгаллади.

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда
23 феврал 2022, 17:33

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда

ДХХ Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида 6,4 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 2160 флаконда «Тропикамид» дориси айланмасини тўхтатиб қолди. Сурхондарёдаги ҳолатда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий» моддасини чегарани ноқонуний кесиб, олиб ўтганида ушлангани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбургдан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда
17 феврал 2022, 12:03

S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбургдан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда

Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбург шаҳридан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда. Таъкидланишича, парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соатни ташкил этиши айтилмоқда.

Фарғонада «Эко шаҳар» ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади — Шавкат Мирзиёев
28 сентябрь 2021, 16:07 1

Фарғонада «Эко шаҳар» ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.

Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги жанжал жойидан пичоқ ва қиличлар топилди
15 сентябрь 2021, 17:44

Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги жанжал жойидан пичоқ ва қиличлар топилди

Фарғонада йигирмага яқин йигитлар иштирокидаги жанжал орган ходимлари томонидан тўхтатилди. Воқеа жойидан пичоқлар, қиличлар ва гиёҳвандлик воситалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланиб, 9 нафар шахслар 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
3 июн 2021, 11:55 1

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда

Хитойнинг Liaoning Lide компанияси Фарғона вилояти ҳудудида таҳминий қиймати $700 млн га етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирмоқда.

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди
17 май 2021, 12:13

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фарғона вилоятида Malibu автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди
11 май 2021, 13:44

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ЙТҲ натижасида икки оиладан олти киши вафот этган. Яна 4 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
4 май 2021, 16:26

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳатидан шифохонада вафот этган.

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди
3 май 2021, 17:07

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди

Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.

Росселхознадзор Фарғона вилоятидан Россияга олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларига бўлган вақтинчалик чекловни олиб ташлади
9 апрель 2021, 11:41

Росселхознадзор Фарғона вилоятидан Россияга олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларига бўлган вақтинчалик чекловни олиб ташлади

7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди.

Фарғонадаги кўп қаватли уйлар ҳовлиларида қурилиш ишлари тўхтилади
15 феврал 2021, 10:48 1

Фарғонадаги кўп қаватли уйлар ҳовлиларида қурилиш ишлари тўхтилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида бинолар қуриш бўйича барча қарорларни бекор қилишни ва бузилган болалар майдончаларини тиклашни буюрди. Қурувчиларга бошқа ҳудудлар таклиф этилиши кўзда тутилмоқда.

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди
9 феврал 2021, 21:09

Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона ҳокими этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими бўлди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими президент танқидидан сўнг ишдан бўшатилган эди.

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди
6 феврал 2021, 13:00

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди

Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси ва солиқ инспекцияси раҳбарлари президентнинг шаҳар маҳаллаларидан бирига режасиз ташрифидан сўнг ўз вазифаларидан озод этилди.

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади
15 октябр 2020, 17:01

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади

Фарғона вилоятида 17 октябрдан ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.

Фарғона ва Сўх ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади
12 август 2020, 17:53

Фарғона ва Сўх ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилишини маълум қилди. Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновларга «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди
23 июл 2020, 11:49

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси жарима майдончасида дарахтга ўзини осмоқчи бўлди. Миллий гвардия ходимлари уни тўхтатиб қолди.

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди
7 июл 2020, 17:55

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди

Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен вилоятига коронавирус тестлари ва тиббий асбоб-ускуналарни ўз ичига олган гуманитар ёрдам юборди.

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди
26 июн 2020, 18:49

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Nexia автомобили йўлини бошқа бир Nexia билан тўсиб, талончилик содир этган шахслар ушланди. Босқинчилар орасида аёл киши ҳам бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг