«фарғона» тегли мақолалар


Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди
25 январ 2023, 09:26

Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди

Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди
22 январ 2023, 11:01

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди

Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган
18 январ 2023, 15:37

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган

Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган ЙТҲларда икки нафар фуқаро вафот этди, бир киши жароҳатланди.

Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди
17 январ 2023, 10:59

Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди

Фарғона вилоятининг икки ҳудудида гўёки компьютер техникалари ва музлаткичларни таъмирлаш цехларини ташкил этиб, амалда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган майненг фермалар аниқланди. Улар давлатга жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
8 январ 2023, 13:52

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Фарғонада Nexia пиёдани уриб кетди
27 декабр 2022, 09:43

Фарғонада Nexia пиёдани уриб кетди

Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб, қочиб кетди
26 декабр 2022, 17:21

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб, қочиб кетди

Тармоқларда Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини катта тезликда уриб, қочиб кетгани айтилган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фарғонада Lacetti уриб юбориши оқибатида 87 ёшли велосипедчи вафот этди
26 декабр 2022, 12:59

Фарғонада Lacetti уриб юбориши оқибатида 87 ёшли велосипедчи вафот этди

Данғара туманида Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда
25 декабр 2022, 11:31

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади
16 декабр 2022, 09:36

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади

Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда.

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
30 ноябр 2022, 16:45

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ДХХ Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлади. Улардан 30 кгдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.

Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
27 ноябр 2022, 12:08

Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Тармоқларда Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят ИИБ аёлнинг қизи 4 нафар шахсга жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бергани ва 2 нафар вояга етмаган қизни тутқунликда сақлаб, фоҳишаликка мажбурлаб келгани учун ушланганини маълум қилди.

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди
25 ноябр 2022, 10:08

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Фарғона вилояти Бувайда туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар 3 кунлик ёш келин-куёв бўлгани ва эр ўзи ясаган печкалардан бирини уйга ўрнатгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
4 ноябр 2022, 10:43

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди
19 октябр 2022, 12:18

Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда
12 октябр 2022, 18:53

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда

UzAirways Фарғона ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Шунингдек, авиакомпания Тошкентдан Шаржага рейсларни кўпайтирмоқда.

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди
2 октябр 2022, 16:20

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди

Фарғона вилояти Бувайда туманида Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини кўпол равишда бузиб, қарама-қарши томонда ҳаракатланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди
28 сентябрь 2022, 17:36

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди

Тармоқларда Фарғонадаги ИИО ходимлари бир фуқарони бўғиб, калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ҳолат бир йил аввал содир бўлганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши вилоят суди томонидан кўрилиб, ходимлар ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.

Фарғонада йил якунига қадар электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
26 сентябрь 2022, 10:06

Фарғонада йил якунига қадар электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фарғонада жорий йил якунигача электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона йилига 10 минг электромобиль ишлаб чиқаради ва 40 фоизини экспортга йўналтиради. Қолаверса, қатор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.

Фарғона водийсида уяли алоқа операторларининг интернет ва алоқаларида муаммолар кузатилди
25 сентябрь 2022, 21:36

Фарғона водийсида уяли алоқа операторларининг интернет ва алоқаларида муаммолар кузатилди

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида иккита уяли алоқа операторининг интернет ва алоқаларида муаммолар юзага келди. Mobiuz ва Ucell компаниялари узилишларни магистралда содир бўлган авария билан изоҳлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг