Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги уруш натижасида анклавда ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошган, 70 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
АҚШ Ғазо секторида ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини тайёрлади. Ҳужжат, шунингдек, Исроилнинг Рафаҳ шаҳрида амалга оширишни режалаштирган қуруқликдаги операцияси оқибатларидан огоҳлантиради. Вашингтон биринчи марта Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳни очиқча қўллаб-қувватламоқда.
АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари билан Фаластин давлатини яратишнинг «аниқ муддатларини» ўз ичига олувчи режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди The Washington Post. У Исроил ва Фаластин ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишни назарда тутади.
ҲАМАС Исроилга Ғазо секторида 135 кунлик ўт очишни тўхтатиш режасини таклиф қилди. Бу давр мобайнида гуруҳ гаровга олинганларни озод қилади, Исроил аскарлари эса Ғазони тарк этиши керак бўлади.
Исроил Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ортидан ишчи кучи танқислигига дуч келди. Расмийлар қурилиш соҳасидаги фаластинликлар ўрнини Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка мигрантлари ҳисобига тўлдиришни режалаштирмоқда. Учта давлатдан умумий ҳисобда 65 минг ишчи келиши кутилмоқда.
Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилга қарши иши бўйича ўзининг биринчи қарорини чиқариб, Исроил ҳукуматига Ғазо секторида геноцидга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Суд зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмади.
Исроил ва ҲАМАС гаровга олинган исроилликлар ва фаластинлик асирларни озод қилиш эвазига Ғазода бир ой давомида ўт очишни тўхтатишга принципиаль жиҳатдан келишиб олди. Битимга томонлар ўртасидаги урушни қандай тугатиш бўйича келишмовчиликлар тўсқинлик қилмоқда, деб ёзди Reuters.
Европа Иттифоқи Исроил Ғазо бўйича Брюссель таклиф қилган тинчлик режасидан бош тортишда давом этса, бунинг оқибатларини аниқлаштириб олмоқчи. Режа мустақил Фаластин давлатини тузишни назарда тутади.
БМТнинг Гаагадаги суди Ғазо аҳолиси геноциди учун ЖАРнинг Исроилга қарши берган даъвоси бўйича суд ишини бошлади. Жанубий Африка Исроилнинг ҲАМАС ҳужумидан кейин қилган ҳаракатларини «ҳаддан ошиш» ва «геноцид» эканини таъкидламоқда. Исроил расмийлари бу айбловларни «қонли туҳмат» деб атади.
Исроил армияси Ғазо секторидаги урушнинг «нисбатан йўналтирилган босқичига» ўтмоқда, деб ёзади New York Times. Бу анклавдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтириш ҳамда ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қутқариш бўйича мақсадли операцияларни ўз ичига олади.
Исроил Олий суди уни парламент ва бош вазирнинг қарорлари «оқилоналик тамойилига» зид бўлса, уларни бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни бекор қилди. Ўзгартириш Беньямин Нетаньяху ҳукумати томонидан амалга оширилган ва мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган.
БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Суриядаги Голан тепаликларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни яна қабул қилди. Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади.
ҲАМАС, Исроил билан тузилган келишувга кўра, гаровга олинган 13 нафар исроилликни Қизил хоч ташкилотига топширди. Гуруҳ, шунингдек, 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам асирликдан озод қилди.
Исроил ҳукумати ҲАМАС билан ўт очишни вақтинча тўхтатиш ва бу даврда асирларни алмашишга келишиб олди. Сулҳ вақтида инсонпарварлик ёрдами, дори-дармон ва ёнилғи юкланган юк машиналари Ғазога кириши мумкин бўлади. Тафсилот.
Тошкентда кўча рассоми Inkuzart Фаластин-Исроил урушига бағишланган расм чизди. Унда қўлига қурол олган Исроил ҳарбий хизматчиси ва юрагини унга тақдим этаётган болакай акс этган.
БМТ Исроилнинг Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топди. Бу бўйича резолюция лойиҳасини 145 та мамлакат орасида Ўзбекистон ҳам маъқуллади.
Исроил уруш бошланганидан бери биринчи марта Ғазо секторида кунлик гуманитар паузалар қила бошлади. Ҳар куни 4 соат давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмайди. Паузалар вақтида тинч аҳоли иккита гуманитар коридор орқали секторнинг жанубига кўчиб ўтиши мумкин бўлади.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапирди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатлар ва ўт очишни тўхтатишга ҳамда сулҳ тузишга чақирамиз», — деди у. Президент «икки халқ учун икки давлат» тамойилини қўллаш тарафдори эканини билдирди.
Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати раҳбари қўшинлар Ғазо шаҳрини қуршаб олганини эълон қилди. Унинг айтишича, сулҳ тузиш масаласи «кун тартибида эмас».
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг