«интерпол» тегли мақолалар


Интерпол қидирувидаги икки нафар эркак БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
7 сентябрь 2023, 10:58

Интерпол қидирувидаги икки нафар эркак БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Интерпол қидирувидаги эркак Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
30 август 2023, 10:42

Интерпол қидирувидаги эркак Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида амалга оширилди.

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди
8 август 2023, 11:05

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Одам савдосида гумонланган аёл Малайзиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
20 май 2023, 09:25

Одам савдосида гумонланган аёл Малайзиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қизларни алдов йўли билан олиб бориб, уларни фоҳишаликка мажбурлашда айбланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
27 апрель 2023, 09:53

Интерпол қидирувига берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Польша халқаро қидирувда бўлган ва 2022 йил мартида Интерполнинг Қизил хабарномаси асосида ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У йирик фирибгарликда айбланмоқда.

Швециядан Ўзбекистонга биринчи марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди
27 март 2023, 10:42

Швециядан Ўзбекистонга биринчи марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан фирибгарликда гумонланган эркак Швециядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
18 март 2023, 09:19

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Интерпол қидирувига берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15 март 2023, 09:55

Интерпол қидирувига берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўта йирик миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Хабарларга кўра, у ўзини АҚШ элчихонаси ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилиб келган.

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди
4 март 2023, 21:24

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
9 феврал 2023, 09:52

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Молдова диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Интерпол қидирувига берилган шахсни Ўзбекистонга топширди.

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди
4 январ 2023, 12:35

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.

Халқаро қидирувдаги икки киши Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
13 октябр 2022, 11:07

Халқаро қидирувдаги икки киши Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол ходимлари оғир жиноятларни содир этган халқаро қидирувдаги икки кишини Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят қилган, бошқаси эса молиявий пирамида билан фуқароларни алдаган.

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди
19 сентябрь 2022, 12:17

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди

Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда қўлга олинди
23 август 2022, 09:55

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда қўлга олинди

Интерпол қидирувидаги шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди. Гумонланувчи икки баробар кўпроқ даромад олишни ваъда қилиб, фуқароларнинг пластик карталаридан ўз ҳисобига пул маблағлари ўтказган. Шундан сўнг, ваъдасини бажармасдан қочиб кетган. Ҳозирда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Тошкентда Интерпол бюроси халқаро қидирувдаги Туркия фуқаросини ушлади
16 август 2022, 17:08

Тошкентда Интерпол бюроси халқаро қидирувдаги Туркия фуқаросини ушлади

Тошкент аэропортида Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган фуқарони туркиялик ҳамкасбларига топширди. У муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган.

Йирик ҳажмда ўғрилик қилганликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда ушланди
12 август 2022, 10:08

Йирик ҳажмда ўғрилик қилганликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда ушланди

Ўта йирик ҳажмда ўғриликни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро АҚШда ушланди. Америка томони уни мамлакатдан чиқариб юборди. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ходимлари гумондорни Тошкент аэропортида Ўзбекистон томонига топширди.

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди
9 август 2022, 13:14

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди

Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
31 декабр 2021, 10:41

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.

Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Абу-Дабида қўлга олинди
2 ноябр 2021, 10:44

Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Абу-Дабида қўлга олинди

Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси БААда қўлга олинди. Мазкур шахс ЖКнинг терроризм, қўпорувчилик, жиноий уюшма ташкил этиш ва оммавий тартибсизликлар моддаларидаги оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилганлиги учун 2006 йилдан бери қидирувда бўлган.

Жанубий Корея яна бир Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
27 октябр 2021, 09:39

Жанубий Корея яна бир Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди

Интерпол Сеулда фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Аввалроқ икки эркак фирибгарликда айбланиб, Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг