Фирибгарликда айбланиб, Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.

Эркак 2022 йилнинг март ойида Польшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган.

У Жанубий Кореяга ишлаш учун чет элга чиқмоқчи бўлганлардан ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича пулли хизматларини таклиф қилган. Шу тарзда бир неча кишиларни алдагани айтилган.

У пулларни ўзлаштирган ҳамда ваъдаларини бажармаган ҳолда чет давлатга қочган. Бироқ Ўзбекистон ва Польша давлатлари ММБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилгандан сўнг эркак Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида судга тортиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.