Катта миқёсдаги фирибгарликда айбланиб, Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.
Улар Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги миллий марказий бюроларининг ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида аниқланган.
Қидирувдагилар Тошкентга етказилиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди, дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида амалга оширилган.