Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон ва АҚШда халқаро қидирувга берилган, терроризмда айбланган ўзбекистонлик эркакни қўлга олганди. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар беришича, у Тошкентга олиб келинди.

Ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган ва у ерда террорчилик ҳаракатларини содир этиш ва тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларда иштирок этиб, ташкилот етакчиларидан бирига айланган айтилган.

Гумонланувчини қўлга олиш Тошкент ва Кишинёв Интерпол миллий марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.

Молдованинг ваколатли органлари томонидан экстрадиция масаласи ижобий ҳал этилганидан сўнг қидирилаётган шахс суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.