Интерполнинг Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари тезкор тадбирларда Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони қўлга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

У расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган. Жиноят ҳаракатларининг оғирлигини ҳисобга олиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Интерпол ММБ ходимлари фуқарони Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстардиция қилинишидан олдин ҳибсга олди. Ҳозирда Бош прокуратура уни Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.