Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари Тошкентда Туркия фуқаросини қўлга олди, деб хабар берди бюро матбуот хизмати.

У муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувга берилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, қўлга олинган шахс Тошкент халқаро аэропортида Интерполнинг Анқара Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.