Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан Мисрдан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс экстрадиция қилинди. Бу ҳақда бюро ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур шахс ислом университетида таҳсил олиш мақсадида Мисрга борган ва яширин йиғилишларда қатнаша бошлаган, кейинчалик эса диний экстремистик оқимга аъзо бўлган.

«У ерда ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фундаментализм ғояларини тарғиб этиб, ислом динига қизиқувчи ва Қоҳирага ўқиш учун келганлар орасида тарғибот ишларини олиб борган. Шу боис унга нисбатан айб эълон қилиниб, у халқаро қидирувга берилди», — дейилади хабарда.

Бу жиноятда гумонланаётган шахснинг Мисрдан Ўзбекистонга биринчи марта экстрадиция қилиниши ҳисобланади.