Одам савдоси учун Интерпол каналлари орқали ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросининг хабар беришича, ўзгартирилган маълумотлар остида аёл узоқ вақт давомида Малайзияда яширинган.

Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги бюролари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида олиб борилган тадбирлар давомида аёлнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг у ҳибсга олинди.

Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида аёл Ўзбекистонга олиб кетилди.