«қашқадарё» тегли мақолалар


Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди
28 январ 2023, 09:56

Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди

Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январ 2023, 17:14

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Қашқадарёда мактаб директоридан $400 сўраган сохта прокуратура ходими ушланди
12 январ 2023, 10:01

Қашқадарёда мактаб директоридан $400 сўраган сохта прокуратура ходими ушланди

Чироқчи туманида мактаб директоридан текширув ўтказмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган сохта прокуратура ходими ушланди. Терговга қадар текширув давомида у аслида ҳеч қаерда ишламайдиган ва судланган шахс экани маълум бўлди.

Қашқадарёда таниши томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди
4 январ 2023, 18:02

Қашқадарёда таниши томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди

Шаҳрисабз туманида эркак таниши томонидан калтакланган аёл туман шифохонасида вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган 4 киши вафот этди
4 январ 2023, 13:22

Қашқадарёда Nexia уриб юборган 4 киши вафот этди

Яккабоғ туманида Nexia-2 автомашинаси 4 пиёдани уриб юборди. Улардан 3 нафари воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи тегишли тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Қашқадарёда пиёда вафотига сабаб бўлган ЙТҲда ҳайдовчи айбсиз деб топилди
29 декабр 2022, 10:58

Қашқадарёда пиёда вафотига сабаб бўлган ЙТҲда ҳайдовчи айбсиз деб топилди

Қарши туманида Lacetti уриб кетиши оқибатида вояга етмаган пиёда вафот этган. Автомомобиль видео камерасидаги тасвир кўриб чиқилгандан сўнг ҳайдовчи айбсиз деб топилган.

Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди
26 декабр 2022, 16:06

Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди

Қашқадарёдаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
23 декабр 2022, 12:00

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди
22 декабр 2022, 09:25

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди

Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 3 болали аёлни турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Қашқадарёдаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 декабр 2022, 16:05

Қашқадарёдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Қашқадарёда Spark юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда
18 декабр 2022, 11:21

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.

Қашқадарёда «КамАЗ» уриб кетиши сабаб 9 ёшли қиз вафот этди
29 ноябр 2022, 10:44

Қашқадарёда «КамАЗ» уриб кетиши сабаб 9 ёшли қиз вафот этди

Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.

Қашқадарёда Labo va Isuzu тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди, 5 киши жароҳатланди
28 ноябр 2022, 16:43

Қашқадарёда Labo va Isuzu тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди, 5 киши жароҳатланди

Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Қашқадарёда Nexia каналга ағдарилди
28 ноябр 2022, 12:00

Қашқадарёда Nexia каналга ағдарилди

Касби туманида Nexia йўл четидаги каналга ағдарилди. Туман ФВБ ходимлари машинани махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқди.

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
10 ноябр 2022, 12:50

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди

Ғузор туманида Nexia-2 қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобили билан тўқнашди. Оқибатда машиналардан бирининг салонида бўлган йўловчи вафот этди.

Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизими жорий этилади
26 октябр 2022, 13:54

Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизими жорий этилади

Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.

2023 йилда Қашқадарёда 207 мингта иш ўрни ташкил этиш вазифаси қўйилди
25 октябр 2022, 20:20

2023 йилда Қашқадарёда 207 мингта иш ўрни ташкил этиш вазифаси қўйилди

Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди
16 октябр 2022, 10:48

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди

Ғузор туманида Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиши натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этди. Оқибатда у тан жарохати билан шифохонага ётқизилди, машинада бўлган йўловчи эса вафот этди.

Қашқадарёда ҳудудий электр тармоқлари ходими ток уриши оқибатида вафот этди
7 октябр 2022, 17:51

Қашқадарёда ҳудудий электр тармоқлари ходими ток уриши оқибатида вафот этди

«Қашқадарё ҲЭТК» АЖ Ғузор ТЭТК тезкор чиқиш бригадаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вафот этган электромонтёр «наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда симларни ечишга урингани»ни маълум қилди.

Қашқадарёда фельдшер ногирон шахснинг картасидан 5 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
3 октябр 2022, 21:09

Қашқадарёда фельдшер ногирон шахснинг картасидан 5 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг