Қашқадарёнинг Қамаши туманида «КамАЗ» вояга етмаган қизни уриб юборди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

2022 йил 22 ноябрь соат тахминан 12:30 ларда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган «КамАЗ»ни А-378 Самарқанд-Ғузор автомобиль йўлидан Ғузор тумани томон бошқариб бориб, Қамаши тумани «Узун» МФЙ ҳудудининг 124-кмга келганда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани «Узун» МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юборган.

Оқибатда вояга етмаган пиёда Қ.С. оғир жароҳат олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Nasafnews нашрининг маълум қилишича, жабрланувчи қиз 9 ёшда бўлган.