24 декабрь куни тонгда Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида газ босими ортиши туфайли портлаш содир бўлди, дея хабар бермофда Nasafnews.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, «Равоқ» маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлди.

Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

портлаш, қашқадарё

портлаш, қашқадарё

портлаш, қашқадарё