ИИБ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5 млн сўмдан зиёд пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери В.Э. эканлиги аниқланган.

У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, «CLICK Evolution» мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.
В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.