«қашқадарё» тегли мақолалар


Чироқчида ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди ва 1 киши жароҳатланди
20 август 2020, 10:28

Чироқчида ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди ва 1 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Нексия автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш оқибатида қаршисидан келаётган «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Нексия ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи вафот этган, улардан бири 1 яшар бола. Мошинанинг яна бир йўловчиси тан жароҳати олган.

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди
18 август 2020, 17:15

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди

Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тез ёрдам ҳайдовчилари ва ҳамширалар вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди. Вилоят ҳокимлиги мурожаатчиларнинг аксарияти диспечерлар экани ва уларнинг рағбатлантирилувчилар рўйхатида йўқлигини маълум қилди.

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди
30 июл 2020, 16:36

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди
9 июл 2020, 18:25

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда
1 июл 2020, 17:58

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади
1 июл 2020, 15:53

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида «Зинзилбан» кесмасининг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида янги геология миллий боғи ташкил этилади.

50 минг сўм учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан тугади
22 июн 2020, 16:24

50 минг сўм учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.

Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошига ўқ узди
18 июн 2020, 11:15

Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошига ўқ узди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қараши ёқмагани учун «Макаров» кўринишидаги тўппончадан унга ўқ узиб, қулоғидан жароҳатлади.

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди
18 июн 2020, 09:05

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган суяксиз гўшт тўхтатиб қолинди

Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг