Қашқадарёнинг Касби туманида каналга тушиб кетган Nexia автомобили олиб чиқилди дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ ахборот хизмати.

26 ноябрь куни тонги соат тахминан 03:30 ларда қутқарув хизматига Касби тумани Назартепа маҳалласидаги каналга енгил автомобиль тушиб кетгани тўғрисидаги хабар берилган.

Хабарга кўра, воқеа жойига туман ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишди. Рўй берган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум бўлгач, ҳамкорликда каналдаги Nexia русумли транспорт воситаси махсус техника ёрдамида олиб чиқилди.


Маълум бўлишича, мазкур транспорт воситаси Нишон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро А.А га тегишли (маст ҳолда) бўлган.