Қашқадарё вилоят Чироқчи туманида ўзини прокуратура органи ходими сифатида таништирган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Тумандаги умумий ўрта таълим мактаби директорининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими деб таништирган шахс директор З.Р. дан мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган. Шундан 2,2 млн сўмни турмуш ўртоғининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида ўзини департамент ходими деб таништирган фуқаро аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи А.Т. экани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.