Қашқадарё вилоятида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушланди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Фуқаро С.Қ.нинг ариза юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М. бирлашмада катта ҳамшира лавозимида ишловчи С.А. орқали фуқаро С.Қ.ни ишга қабул қилиш эвазига 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.