Қашқадарё вилоятида Spark ва «ГАЗ-53» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
2022 йил 19 декабрь куни тахминан соат 07:15 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 73-км да Косон туман «Пудина» ҚФЙ ҳудудида Миришкор тумани «Зафаробод» МФЙда яшаган ҳайдовчи Б.Н. бошқарувида бўлган Spark`ни «Қарши-Косон» йўналиши бўйича бошқариб бориб, бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Косон тумани Мудин қишлоғида яшовчи М.Д. бошқарувидаги «ГАЗ-53» автомобили билан ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Spark ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жарҳати боис воқеа жойида, йўловчиси Н.С. эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.