Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи ҳудудида икки машинанинг тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни соат 14:00 ларда давлат аҳамиятдаги 4Р-79 Қарши — Чим — Чироқчи — Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 29 километрида Nexia-2 автомобили Шаҳрисабз — Қарши йўналишдан ҳаракатланиб келиб қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмагани сабабли қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобилига келиб урилган.

Оқибатда Nexia-2 автомобили салонида йўловчи сифатида бораётган фуқаро Р.А. тан жароҳати олиб вафот этган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.