«ўзбекистон» тегли мақолалар


Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?
8 март 2023, 10:51

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Адлия вазирлиги қонунчиликда аёлларга қандай имтиёз ва енгилликлар кўрсатиб ўтилгани бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?
7 март 2023, 15:27

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди
27 феврал 2023, 11:16

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Ўзбекистонлик боксчилар «Странжа» турнирида 18 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади
27 феврал 2023, 10:18

Ўзбекистонлик боксчилар «Странжа» турнирида 18 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади

Болгарияда 74-бор «Кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнири ўтказилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида яна 1-ўринни эгаллади. Ўтган йили улар турнирни 7 та медаль билан якунлаганди.

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади
16 феврал 2023, 14:45

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади
16 феврал 2023, 12:55

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди. Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишини вайроналар орасидан тирик олиб чиқди
13 феврал 2023, 09:42

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишини вайроналар орасидан тирик олиб чиқди

Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўтаётган қутқарув ишларида ўзбекистонлик ФВВ ходимлари яна 2 кишини вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқди. Уларга Мексика ва Туркия қутқарувчилари ҳамроҳлик қилди.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди
9 феврал 2023, 13:16

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.

Ўзбекистондан АҚШ визаси учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этилди
6 феврал 2023, 11:30

Ўзбекистондан АҚШ визаси учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этилди

АҚШ 2022 йилда туристик ва ишбилармонлик визаси учун ўзбекистонликлар топширган аризаларнинг 47 фоизини рад этди, бу 2021 йилга нисбатан ёмонроқ, бироқ аввалги йилларга қараганда яхшироқ кўрсаткич саналади.

Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади
2 феврал 2023, 18:16

Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади

2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон EIU «Демократия индекси»да бир поғона кўтарилиб, 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Мамлакатда демократияга берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади ва бу кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ.

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни ўзаро алишиши мумкин
19 январ 2023, 16:06

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни ўзаро алишиши мумкин

Қозоғистонда депутатлар Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади. Бош прокурор ўринбосари 225 нафар ўзбекистонлик маҳкум жазони ватанида ўташ истагини билдирганини айтди. «Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, улар ҳам қайтишга қарши эмас, деб ўйлаймиз», деди у.

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган
6 январ 2023, 10:16

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган

Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда
2 январ 2023, 00:01

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда

Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади
30 декабр 2022, 17:06

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.

Ўзбекистон ва Япония экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум имзолади
27 декабр 2022, 16:07

Ўзбекистон ва Япония экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум имзолади

ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка чақирди
26 декабр 2022, 17:16

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка чақирди

Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига катта пул эвазига наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш таклиф қилинаётгани маълум бўлди. Миграция агентлиги фуқароларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка, етказиб беришдан олдин маҳсулотни текширишга чақирди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади
22 декабр 2022, 17:51

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ва чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Қозоғистон президенти Тошкентда (фото)
22 декабр 2022, 12:39

Қозоғистон президенти Тошкентда (фото)

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Расмий кутиб олиш маросими Халқаро конгресс марказида бўлди.

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали биринчи контейнер поездини жўнатди
19 декабр 2022, 17:57

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали биринчи контейнер поездини жўнатди

Тошкентнинг Сергели вокзалидан Каспий денгизи орқали Ўрта коридор бўйлаб биринчи контейнер блок поезди жўнатилди. У Болгариянинг Бургас портига мис концентратларини олиб кетди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг Россияга бўлган қарамлигини юмшатишга ёрдам бериш ниятида — элчи
19 декабр 2022, 15:54

Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг Россияга бўлган қарамлигини юмшатишга ёрдам бериш ниятида — элчи

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигида барча йўналишлар — сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш бўйича минтақанинг Россияга билвосита қарамлигини юмшатишга қаратилган бўлади, дея таъкидлади Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг