Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари вайроналар остидан яна 2 кишини тирик ва 5 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қутқарув ишлари бошлангандан буён ўзбекистонликлар 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқилди.

9 февраль куни эрталаб Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари ишлаётган Ҳатай вилоятига гуманитар ёрдам юкланган яна бир самолёт етиб борди. Табиий офат ҳудудига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари, дори-дармонлар, бирламчи зарур воситалар ва махсус техникалар етказилди.