Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга интернет орқали катта пул эвазига маҳсулот етказиб бериш ҳақида берилаётган эълонлар юзасидан Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси фуқароларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка чақирмоқда.

Тақдим этилаётган таклифлар асосан норасмий курьерлик хизматлари томонидан берилади. Унда наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) сўралади. Бунинг оқибатида полиция ходимлари курьерлар ушлаб, жиноий жавобгарликка тортмоқда.

Шу муносабат билан, ўзбекистонликлардан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни текшириш сўралади.

Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, мамлакатда наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун кўп йиллик муддатга қамоқ жазоси белгиланган.