Uzbekistan Airports матбуот хизмати Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда белгиланган виза талаблари бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Россия, Украина, Беларусь, Ниуэ ва Кук оролларига виза талаб этилмайди. Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Микронезия, Сент-Винсент ва Гренадин оролларига 30 кунгача виза сўралмайди.

Озарбайжон, Молдова, Гаити, Намибия, Эквадор мамлакатларида 90 кунгача, Арманистон, Антигуа ва Барбуда давлатларида эса 180 кунгача визасиз юриш мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларидан виза олмасдан боришлари мумкин бўлган давлатлар ҳам мавжуд. Бироқ визалар белгиланган мамлакатга келганда ёки олдиндан онлайн тарзда олиниши лозим бўлади.

Шу мақсадда компания чет эл сафаридан олдин кириш визалари, бўлиш муддатлари ва керакли ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни текиширишни тавсия этади.