21 декабрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев шу куннинг ўзида билан анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечга бориб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча дарахтини экди.

ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қозоғистон, қосим-жомарт тоқаев

22 декабрь куни 2 давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қозоғистон, қосим-жомарт тоқаев

Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Қасим-Жомарт Тоқаев «қардош халқларнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор» учун Ўзбекистон президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, пойтахтдаги Халқаро конгресс марказида Қозоғистон етакчисини кутиб олиш маросими бўлди. 2 давлатнинг мадҳиялари янгради. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтди.

ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қозоғистон, қосим-жомарт тоқаев