16 декабрь куни Ўзбекистондан Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бўйича биринчи юк поезди жўнаб кетди, дея хабар берди «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси матбуот хизмати. Поезд Тошкентнинг Сергели вокзалидан йўлга чиқиб, Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Болгария йўналиши бўйича ҳаракатланади. Маршрутнинг умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлади.

каспий денгизи, транспорт, ўзбекистон
Поезд Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнер билан йўлга тушди. Маршрутнинг сўнгги нуқтаси Болгариянинг Бургас портидир.

Бу Туркманистон (TLST компанияси), Озарбайжон (ADY Container) ва Грузия (GR Logistics and Terminals) каби хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

каспий денгизи, транспорт, ўзбекистон

Транскаспий халқаро транспорт йўлаги (TITR), Ўрта йўлак деб ҳам аталади, у Марказий Осиёдан Европага юк олиб кириш учун мўлжалланган. Йўлак Хитой-Қозоғистон чегарасидан Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия орқали ва ундан кейин Европага ўтади.

У темир йўл ва денгиз транспортини ўз ичига олади. Бутун йўлнинг умумий узунлиги 11 минг км. TITR 2017 йилда иш бошлаган. Иттифоқда 8 та ташувчи давлат бор: Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Хитой, Польша, Руминия, Украина ва Туркия. Ўзбекистон TITRга 2021 йилда ассоциацияланган аъзо сифатида қўшилган.