Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Бу ҳақда амирлик девони матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув 27 февраль тонгида амирликнинг «Лусайл» саройида бўлиб ўтди. Тасвирларда Сардор Умурзаковга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин.

ўзбекистон, қатар

Мактубда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари, шунингдек, ҳамкорлик масалаларига оид фикрлар билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида Ўзбекистон ТИВнинг собиқ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилганди. Учрашувда 2023 йилда Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлаши маълум қилинган.