ФВВ ходимлари Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. ЎзА берган маълумотга кўра, улар хизмат итлари ёрдамида 62 ёшли Самет Генcо ва 60 ёшли Севал Генcони қутқариб қолди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, қутқарилган эр-хотин Самет ва Севал Генколар (62 ва 60 ёшли) олти кун вайроналар остида қолиб кетган. Уларни ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг қидирув ити топди. Омон қолганларни қутқариш бўйича операция турк ва мексикалик қутқарувчилар билан ҳамкорликда ўтказилди. Улар кейинги даволаниш учун шифокорларга топширилди.

Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён, яъни 7 февралдан бери Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги отряди томонидан 16 киши қутқариб олиниб, 107 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари олиб чиқилди, дея қўшимча қилди Мурод Содиқов.