«ўзбекистон» тегли мақолалар


Ўзбекистонга Хитойдан товарларни Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш бошланди
26 июн 2023, 13:00

Ўзбекистонга Хитойдан товарларни Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш бошланди

Ўзбекистонга Хитойнинг Сиямен портидан Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали товарлар етказиб бериш бошланди. Биринчи контейнер поездида мамлакатга маиший техника олиб келинди. Контейнерлар Эрон портида темирйўл платформаларига ортилиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди
22 июн 2023, 13:17

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши олдинги санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилган 11-санциялар пакети бўйича келишувга эришди. Иттифоқ ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорти кескин ортгани ва кейинчалик Россияга етиб боришидан хавотир билдирди.

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади
16 июн 2023, 16:25

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади

Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

FT: Credit Suisse банкига Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди
13 июн 2023, 13:13

FT: Credit Suisse банкига Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди

Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун Credit Suisse банкирларига хавф даражаси юқори мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди
6 июн 2023, 10:49

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди
31 май 2023, 09:31

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди

Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди
27 май 2023, 08:13

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади
22 май 2023, 19:17

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади

Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.

Ўзбекистон Халқаро велосипедчилар иттифоқи рейтингида юқорилади
16 май 2023, 14:30

Ўзбекистон Халқаро велосипедчилар иттифоқи рейтингида юқорилади

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе тури бўйича «Oqtosh-Chorvoq Mountain» кўп кунлик мусобақаси ўтказилди. Унда қатнашган миллий терма жамоа Халқаро велосипедчилар иттифоқи рейтингида бир неча поғонага кўтарилди.

ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига фамилияси туширилган 24-рақамли футболка тортиқ қилди
5 май 2023, 23:45

ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига фамилияси туширилган 24-рақамли футболка тортиқ қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино учрашувида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка тортиқ қилди.

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди
1 май 2023, 16:05

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди

Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та — 3 олтин, 3 кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради
1 май 2023, 11:42

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

1−5 май кунлари Қозоғистондан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Кундузи ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлиб, айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади
28 апрель 2023, 11:48

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистон ИТБ билан 400 млн долларлик битимларни имзолади
27 апрель 2023, 16:55

Ўзбекистон ИТБ билан 400 млн долларлик битимларни имзолади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки билан қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 400 млн долларлик битимлар имзоланди.

Ўзбекистон олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи
27 апрель 2023, 15:30

Ўзбекистон олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи

Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди
22 апрель 2023, 11:52

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди

Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди
20 апрель 2023, 17:08

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Марказий Осиё — Хитой» ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг биринчи йиғилишида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида имконияти чекланганлар учун қулайликлар пайдо бўлди
19 апрель 2023, 15:58

Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида имконияти чекланганлар учун қулайликлар пайдо бўлди

Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида ногиронлиги бўлган фойдаланувчилар учун имкониятлар пайдо бўлди: йўловчи энди ҳайдовчининг машинасини топишда ёрдам сўраши, ногиронлар аравачасида эканини билдириши, гапирмаслиги ёки фақат матн орқали мулоқот қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ўзбекистонда шакар захираси мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси
19 апрель 2023, 12:44

Ўзбекистонда шакар захираси мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатда зарур даражада шакар мавжудлиги ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. Унга кўра, шакар хомашёси Бразилиядан жаҳон нархига нисбатан арзонроқ харид қилинмоқда, эҳтимолий хавф-хатарлар ҳукумат назоратида.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
15 апрель 2023, 15:00

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятининг 2 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг