Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумларни алишиш битимни ратификация қилишни маъқуллади, деб хабар берди «Zakon.kz».

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида бир неча йиллардан буён ушбу ҳужжат имзолаш бўйича музокаралар олиб борилди, деди бош прокурор ўринбосари Асет Чиндалиев парламент ялпи мажлисида. Хулоса чиқаришдан аввал икки давлат ўртасидаги миграция жараёни таҳлил қилиниб, жиноятчилик билан боғлиқ вазиятга таъсири ўрганилди.

«Инсон ҳуқуқлари шартномаси нима беради? Умуман олганда, бундай шароитлар катта ижтимоий аҳамиятга эга, биринчи навбатда, инсонпарварлик хусусиятига эга. Аксарият ҳолларда бошқа давлатда жазо ўтаётганлар маҳаллий аҳолининг тили ва урф-одатларини билмайди. Атроф-муҳит ҳар хил бўлгани сабабли одамлар билан мулоқот мураккаблашади. Маълумки, қариндош-уруғ ва дўстлардан узоқда бўлган одамни жамиятга мослаштириш осон эмас. Яқинлар билан учрашув маҳкумга ижобий таъсир қилиши шубҳасиз. Маҳкумларни тузатишдан мақсад нафақат жазо, балки тарбиявий таъсир, ижтимоий ришталарни сақлашдир», — деди Асет Чиндалиев.

Шартнома шартларига кўра, маҳкумларни алишиш учун биринчи навбатда унинг розилиги керак. Шахс ўз мамлакатида жазони ўташ нияти ҳақида ариза бериши керак.

«Масалан, бизда аллақачон 225 нафар судланган Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатида жазони ўташ истагини билдирган. Бунинг учун маҳкумлар ўртасида махсус сўров ўтказдик. Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, улар ҳам мамлакатга қайтишга қарши бўлмайди, деб ўйлаймиз. Битимнинг ратификация қилиниши икки давлат фуқароларининг конституциявий ҳуқуқини таъминлайди», — деди Қозоғистон бош прокурори ўринбосари.

Маҳкумларни экстрадиция қилиш талаблари ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, маҳкумнинг фуқаролиги бўлиши, қилмиши ҳар икки давлатда ҳам жиноят деб топилган бўлиши керак. Шунингдек, ҳар икки давлат алишишга рози бўлиши керак.

«Маҳкумлар мамлакат суверенитети ва хавфсизлигига путур етказадиган бўлса, миллий қонунчиликка зид бўлса, шунингдек, шахсга нисбатан суд ёки тергов давом этаётган вақтда молиявий қарзлари бўлса, экстрадиция қилинмайди», — деди Асет Чиндалиев.