Косонсой туманига сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди. Эндиликда ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.
ССВ қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берди. Иссиқдан сақланиш учун ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, танага ёпишмайдиган кийимларни кийиш кераклиги айтилди. ФВВ энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
«Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Натижада машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлди.
Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ёнғин содир бўлди. Оқибатда иккита машина ёниб кетди.
Жума куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин корхонанинг ички қисми ва томига, шунингдек қўшни уйнинг том қисмига таъсир кўрсатди. Қурбонлар ва жароҳатлар йўқ, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида икки нафар фуқарони қутқариш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.
Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.
Тошкентда Ботаника боғи орқа томонидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. Боғнинг ўрмон фонди зарар кўрмади.
Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлаши содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди.
Тошкент механика заводи (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудида саноат чиқиндилари ёниб кетди. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.
Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида 2 баллдан сезилди. Магнитуда М=5,4, чуқурлиги 191 кмни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18−20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмаслик ва машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралди.
Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.
Сирдарё аҳолиси орасида Тожикистонда Қайроққум сув омборининг ёрилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Натижада одамлар уйларини тарк этишга ҳаракат қилган. ФВВ ушбу ёлғон миш-мишларни рад этди. Аҳолини тинчлантириш учун вилоят ҳокими бир қатор туманларга ташриф буюрди.
Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг