Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 8 сентябрь куни соат 18:25 да Миробод туманидаги маҳаллаларнинг бирида ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи тушиб кетиб, қисилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олган. Амалий ёрдам кўрсатиб, болани ота-онасига соғ-омон топширган.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яна бир бор барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат 29 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳам содир бўлганди. Ўшанда ҳам вазирлик ота-оналарни болаларни қаровсиз қолдирмасликка чақирганди. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимияти ва хизматининг хавфсиз муҳит учун жавобгарлиги иккала ҳолатда ҳам кўрсатилмаган.