Наманган каналига тушиб кетган Nexia-2 қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди, дея хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

3 январь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани «Айқирон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига Nexia-2 ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетгани тўғрисида туман ФВ хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.

фвв

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.