Якшанба, 4 декабрь куни 3 нафар фуқаро Хўжакент қишлоғи ҳудудида жойлашган тоғларга чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига боришган. Бироқ денгиз сатҳидан 1700 метр баландликни босиб ўтганларида, бир саёҳатчи тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Ўзлари пастга туша олмай, Тошкент вилояти ФВБдан амалий ёрдам сўраган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва саёҳатчиларни пастга туширишган. Уларнинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли касалхонага ётқизилмаган.