11 июнь куни эрталаб соат тахминан 04:10 да Бухоро вилояти Когон шахар газчилар қўрғонида жойлашган «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 04:13 да етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида 1-сонли газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.