Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақидаги видеога муносабат билдирди.

Чоршанба куни соат 09:03да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент шаҳар Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган Evos овқатланиш ошхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар ёнғин содир бўлган жойга соат 09:12 да етиб боришган. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин 09:24 да қуршаб олиниб, 09:37 да ўчирилган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 60 квадрат метр майдонда томи ҳамда ошхона жихозлари ёнган, фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.