Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар томонидан тузилган Туркий инвестиция жамғармасининг устав капитали 500 млн долларни ташкил қилади. Ўзбекистоннинг ундаги улуши 100 млн долларга баҳоланмоқда.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.
Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Туркияга боради.
Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтди. Улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. Туркия етакчиси ҳам Ўзбекистонга чуқур миннатдорлик билдирди.
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Улар 2 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.
Туркия ва Суриядаги вайронкор зилзилалар юз берганига икки ҳафта бўлди. «Бу ердаги аҳолининг 40 фоизи ҳалок бўлган бўлиши мумкин», дейди қабристонида бўш жой қолмаган Туркиядаги шаҳар имоми. «Бу болаларга ота-оналари энди ҳеч қачон қайтмаслигини қачондир айтишимиз керак», — дейди суриялик шифокор.
Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида 6,4 ва 5,8 магнитудали янги зилзилалар қайд этилди. Бу ҳудуд 6 февралдаги силкинишлардан катта талафотлар кўрган. Айнан шу ерда Ўзбекистон қутқарувчилари иш олиб бормоқда.
Туркиядаги зилзиладан катта талафот кўрган шаҳарлардан 80−100 км узоқликда жойлашган Эрзин шаҳри зилзиладан ҳеч қандай зарар кўрмади. Кўпчилик бу ҳодисани қатъий шаҳарсозлик сиёсати натижаси деб атамоқда. Ушбу мақолада қандай қилиб шаҳар бундай зилзилани талафотларсиз ўтказгани ҳақида сўзлайди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳраманмараш шаҳарларида содир бўлган зилзила вайроналари остидан 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Яна 8 нафар Ўзбекистон фуқароси табиий офат ўчоқларидан эвакуация қилиниб, мамлакатга қайтарилмоқда.
Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.
Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.
Тошкентдаги «Технопарк» мажмуасида зилзиладан жабр кўрган Туркия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда. Бу ерга иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат, бирламчи эҳтиёж буюмлари, повербанклар, ток генераторлари келтирилмоқда. Хоҳловчилар жума куни кечқурунгача ёрдам беришлари мумкин.
Туркиянинг сўнгги 100 йиллик тарихидаги энг кучли зилзила бу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар ҳаётига ҳам таъсир қилди. «Уйим кўз олдимда қулади», — дейди улардан бири. «Уйда овқатланиб, машинада тунаяпмиз», — дейди бошқа бир ватандош. «Газета.uz» Туркиядаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
Туркияга кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари тонггача вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган. Қолганлари турли тан жароҳатлари олган.
Туркиядаги зилзила пайтида кўп қаватли уйлар худди картадан ясалган уйлар каби кетма-кет қулади. Ушбу мақолада зилзила пайтида маҳаллий халқ томонидан олинган энг таъсирли (ва даҳшатли) видеолар жамланган.
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Икки киши билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлинди. Ҳозирда табиий офат натижасида 3549 киши қурбон бўлди, 22,1 минг киши жароҳатланган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг