Ўзбекистон ФВВ қутқарув отрядлари Туркиянинг Ҳатай вилояти вайроналари остидан 4 кун ичида 77 кишини олиб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Табиий офат эпицентрида қидирув гуруҳлари 4-кун тинимсиз ишламоқда ва охирги соатларда йигитлар вайроналар остидан яна 14 кишининг жасадини олиб чиқишди. Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди», дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Қутқарув ишлари давом этмоқда.