ИҲТ давлатлари транспорт вазирлари йиғилиши якуни бўйича «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» мультимодал коридорини ривожлантириш тўғрисида баённома имзоланди. У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан ЕИ мамлакатларига рақобатбардош тарифларда юк ташишни ташкил этишни назарда тутади.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади. Энди у Туркия парламенти томонидан ратификация қилиниши керак. Швеция бош вазири мамлакат альянсга аъзо бўлиш имкониятини «интизорлик билан кутаётганини» таъкидлади.
Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни тунги кафеларда консоматрислик билан шуғулланмасликка чақириб, бу иш мамлакатдан депорт қилинишга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
Туркия Марказий банки асосий ставкани 500 базис пунктга — 30 фоизгача оширди. Бу регуляторга янги раҳбар тайинлаганидан бери асосий ставканинг тўртинчи марта оширилиши ҳисобланади. Мамлакатда июль-август ойларида инфляция кўрсаткичлари кутилганидан юқори бўлган.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Оқибатда воқеа жойига яқин ҳудудда ишлаётган самарқандлик шахс яраланиб, касалхонада вафот этди. Унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам кўрсатилди.
Туркия Марказий банки асосий ставкани бирданига 750 базис пунктига — 17,5 фоиздан 25 фоизгача оширди. Мамлакат регулятори инфляция прогнозининг сезиларли яхшиланишига эришилгунга қадар заруратга қараб пул-кредит сиёсатини қаттиқлаштиришда давом этмоқчи.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози бўлди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия раҳбари, Швеция бош вазири ва Европа кенгаши раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг буни тасдиқлади.
Туркия Марказий банкининг тарихдаги илк аёл раҳбарига айланган Ҳафиза Эркан дунё бўйлаб марказий банкларни бошқараётган кам сонли аёллар қаторидан ўрин олди. Принстон битирувчиси ва АҚШ банк-молия соҳасида катта нуфузга эга бўлган Эркан хоним ўз фаолиятида илк бор давлат секторида иш бошлади.
Қарши, Термиз, Нукус, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилади. Шунингдек, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказилади.
Американинг First Republic Bank банки собиқ топ-менежери Ҳафизе Эркан Туркия тарихида Марказий банк раиси этиб тайинланган биринчи аёл бўлди. Эркан 2019 йилдан бери бу лавозимга келган бешинчи одам ҳисобланади. Эрдоғаннинг бу қарори мамлакат пул-кредит сиёсатининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.
Туркия МСК раҳбари бўлиб ўтган президентлик сайловларида аввалроқ 52,15 фоиз овоз олган Эрдоған ғалаба қозонганини маълум қилди. У халққа «демократия байрами» учун миннатдорлик билдирди, мухолифат номзоди Қиличдарўғли эса сайловларни охирги йиллардаги энг адолатсиз сайловлардан бири деб атади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Туркияда президентлик пойгасидан четга чиққан номзод Синан Оган 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини бир овоздан маъқуллади. Шундай қилиб, мамлакатнинг иттифоққа қўшилиши ташкилотнинг барча аъзолари томонидан маъқулланди.
Истанбулда эркак бирга яшаб келган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадни бўлаклаб ташлади. Можаро эркак олган қарз туфайли келиб чиққан.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг