Туркияда 18 кунлик қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги отряди Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда уларни кутиб олишга чиққан «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Отряд иштирокидаги қутқарув операцияси 2 ҳафтадан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида улар вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.

зилзила, туркия, туркиядаги зилзила, ўзбекистонлик қутқарувчилар

Тошкент халқаро аэропортида вазирлик ходимларини оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

зилзила, туркия, туркиядаги зилзила, ўзбекистонлик қутқарувчилар

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Ўзбекистондан иккита самолёт табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун инсонпарварлик ёрдами ва 100 нафар қутқарувчи гуруҳини энг оғир жабр кўрган Адана ва Газиантеп шаҳарларига етказган.

зилзила, туркия, туркиядаги зилзила, ўзбекистонлик қутқарувчилар

Ўзбекистонлик қутқарувчилар делегацияси 7 февраль куни эрта тонгда Газиантеп шаҳри аэропортига етиб борган, шундан сўнг қидирув-қутқарув гуруҳлари иш жойига, хусусан, Ҳатай вилоятининг маъмурий маркази яқинидаги Овакент ва Жумабозор шаҳарларига олиб борилган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида вазирликнинг махсус техникаси ва кинология бригадалари жалб қилинган бўлиб, улар ўша махсус самолётда иш жойига олиб келинган. Шу вақт ичида давлат раҳбари топшириғига кўра Ўзбекистон табиий офат зонасига 6 партия гуманитар юк жўнатган — булар дори-дармон, кўрпа-тўшак, чодир ва бошқа зарур маҳсулотлар.

8 февраль куни президент топшириғига биноан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий шифокорлари махсус борт билан Ҳатай вилоятига жўнатилган, уларнинг вазифаси маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳарбий дала госпиталини жойлаштиришдан иборат еди.

Шунингдек, табиий офат ўчоғига ташриф буюрган мамлакат ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг жойлашган лагерига ҳам борган.

Ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қутқарув ишларини олиб борган Туркиянинг Ҳатай вилоятида 20 февраль куни ҳам янги зилзилалар қайд этилганди. Вазирлик матбуот котиби ўшанда «Газета.uz» сўровига жавобан мутахассисларга зарар етмаганини маълум қилган.