9 февраль куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус борти орқали Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 киши Тошкент шаҳрига эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Улар орасида 11 нафар Ўзбекистон, 6 нафар Қирғизистон ва 1 нафар Россия фуқаролари бор.

Ўша куни эрталаб ушбу самолёт 6 февраль куни содир бўлган зилзиладан энг кўп жабр кўрган Ҳатай вилоятига инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партияси ва 71 нафар мутахассисдан иборат тиббий гуруҳни, жумладан, кинология ходимларини етказиб берганди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, пайшанба оқшомига қадар Туркиянинг Ҳатай вилоятида қидирув-қутқарув ишларида иштирок этаётган мамлакат қутқарувчилари вайроналардан жами 50 нафар жасадни олиб чиққан. Бундан ташқари, улар 13 кишини қутқаришга муваффақ бўлган.