Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари ходимлари Туркияга етиб борди. ЎзА хабарига кўра, улар 8 февраль соат 08:00 ҳолатига кўра, вайроналар остидан турли тан жароҳатлари олган 9 кишини қутқариб олди.

Чиқариб олинганларнинг 5 нафари эркак ва 4 нафари аёл. Бундан ташқари, 12 кишининг жасади олиб чиқилди. Жараён давомида 132 метр квадрат майдонда 430 метр куб вайроналар тозаланди.