Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун Туркияга борган Шавкат Мирзиёев 15 март куни мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Туркия етакчисига мамлакатнинг жануби-шарқий музофотларида ўтган ойда рўй берган зилзилалар муносабати билан шахсан ҳамдардлик билдирди. Жабр кўрган музофотларни қайта тиклаш ва янги инфратузилмани барпо этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

режеп таййип эрдоған, туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити, туркия, шавкат мирзиёев, Фуат Октай

Туркия президенти, ўз навбатида, Ўзбекистон президенти ва халқига табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўрсатган биродарлик ёрдами, қутқарув ишларидаги фаол иштироки ва жабрланганларга инсонпарварлик кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

режеп таййип эрдоған, туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити, туркия, шавкат мирзиёев, Фуат Октай

Туркий давлатлар ташкилотининг 16 март куни ўтадиган фавқулодда саммити ташкилотдаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва биродарлик ришталарининг ёрқин ифодаси бўлишига ишонч билдирилди. Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръати қайд этилди.

режеп таййип эрдоған, туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити, туркия, шавкат мирзиёев, Фуат Октай

Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, 2022 йили 370 та янги корхона ташкил этилди. Кейинги олти йилда Туркиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялари ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этди.

Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, енгил саноат ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

режеп таййип эрдоған, туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити, туркия, шавкат мирзиёев, Фуат Октай

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан, Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Якунда Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Фото