Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар қилди.
Шерзод Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Бу тайинлов билан бир вақтда адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.