Тошкент шаҳар Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов қарор имзолади.

Қарорга кўра, Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Салайдинов Ашраф Гойибназаровичга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

Аввалроқ Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланганди.